Ўтган ёзда ўз юлдузларини қўйиб юборишга мажбур бўлган "Барселона" ўз ҳужум чизиғини кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқчи.

Маълум бўлишича, каталонияликлар иккита номзодни кўз остига олиб қўйган. "РБ Лейпциг" футболчиси Дани Ольмо ҳамда "Манчестер Сити" вингери Рахим Стерлингдан бири фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. 

"Барса" Ольмога қизиқаётгани ва испаниялик футболчи қишдаёқ трансфер қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Стерлинг учун талаб этиладиган сумма эса, бироз баландроқ. Шунга қарамай, "кўк-анорранглилар"да бу пул борлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, "Transfermarkt" портали Рахим Стерлингни 90 миллион, Дани Ольмони 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Humoyun Mirzo Mamatqulov
07/10/2021 22:28
Dani olmo Lekin yaxshi variant
Evertondagi kalvert leving ham yaxshi variant oylab korilsa