"Барселона" истеъдодли футболчиси учун 30 миллион сўрамоқда

"Барселона" ҳимоячиси Сержиньо Дест тез орада бошқа клубга ўтиши мумкин.

"Marca" нашри берган маълумотларга қараганда, унга "туманли альбион"дан қизиқиш бор. "Арсенал" жамоаси уни сотиб олмоқчи. Дест трансфери учун "тўпчилар" 30-35 миллион евро атрофидаги маблағдан воз кечишига тўғри келади.

"Канонирлар" уни ёзда Лондонни тарк этган Эктор Бельеринга муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда. Айни пайтда, ўнг қанот ҳимоясида Такехиро Томиясу тўп тепмоқда.

21 ёшли футболчи 2020 йилда "Аякс"дан каталонияликлар таркибига келиб қўшилган эди. Жорий мавсум Сержиньо 16 учрашувда майдонга тушиб, 3 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!