“Барселона” Каримни ўз сафига чорламоқда

Жорий мавсумни ёрқин бошлаб, “Зальцбург” клуби ва Германия терма жамоаси сафида гол ураётган Карим Адейемининг харидорлари кўпайиб кетди.

Ҳозиргача, 19 ёшли футболчини “Бавария” ва “Ливерпуль” талашаётган эди. Энди улар сафига “Барселона” ҳам қўшилди.

Каталонияликларга германиялик футболчининг ёшлиги ва истеъдодидан ташқари, унинг трансфер суммаси нисбатан арзонлиги ҳам маъқул келмоқда. “Зальцбург” клуби келажаги порлоқ, деб қаралаётган вундеркиндни 20 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.

“Барселона” Каримга харидор янада кўпайиб кетмаслиги учун ёзгача кутмасдан, трансферни қишда амалга оширмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)