"Барселона" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи олиб келмоқчи

Кўплаб манбалар хабарига кўра, каталонияликлар раҳбарияти МЮ захира ўриндиғида қолиб кетган Алекс Теллесни сотиб олмоқчи.

"Кўк-анорранглилар"нинг 29 ёшли футболчини сотиб олишдан мақсади, марказий ҳимоядаги бўшлиқларни ёпишдир.

Бразилиялик инглиз клуби билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Теллеснинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланган.

Алекс бу мавсум барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!