"Барселона" Мессига қарам эмас

"Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара Европа чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида "Селтик" билан бўладиган учрашувдан олдин жамоасининг ўйини Лионель Мессига боғлиқ эмаслигини таъкидлади.
 
- "Басрелона" Мессига боғланиб қолган эмас, - деди Рафинья Алькантара. - Лионель Месси жаҳоннинг энг зўр футболчиси бўлишига қарамай, биз усиз ҳам ўйнай оламиз.
 
Шу кунларда, Лионель Мессини "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Аргентиналик футболчининг ўзи Каталония клуби билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!