“Барселона” мухлислари хурсанд!

“Барселона” расман  Хавини бош мураббий, деб эълон қилди. Клуб матбуот хиўмати Твиттердаги расмий саҳифасида жамоани бундан буён 41 ёшли мутахассис бошқариши ҳақида хабар тарқатди.

- Шундай бўлиши керак эди. Ўз уйингга хуш келибсан, - деб баёнот тарқатди “Барселона” матбуот хизмати. Шунингдек, Хавининг “Барселона” таркибидаги фаолияти давомида энг ёрқин лаҳзаларини акс эттирган видеоролик ҳам намойиш қилинди.

“Барселона” раҳбарияти Хавини олиб келиш учун “Ал-Садд”га 5 миллион евро миқдорида компенсация тўлашга рози бўлган.

Хави 1998 йилдан 2015 йилгача “Барселона” сафида 505 та учрашув ўтказиб, 58 та гол урган. Каталония клубини тарк этганидан кейин 2019 йилгача “Ал-Садд” шарафини ҳимоя қилди. Қатар клубида испаниялик плеймейкер 82 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урган. Шундан кейин ушбу жамоада мураббийлик фаолиятини бошлаганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар