"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани тез орада  бошқа клуб сафига бориб қўшилиши кутилмоқда.

"Diario Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, "Барселона" уругвайлик футболчи билан оғзаки келишувга эришган. Унга кўра, Кавани қишда Каталонияга келади ва 1,5 йиллик шартнома имзолайди.

34 ёшли ҳужумчи аввалги 6 ой учун кичикроқ маош олишга рози. Сўнгра, "кўк-анорранглилар" у сўраган ойликни тўлайди. У "Барса"да яқиндагина фаолиятини якунлаган Сархио Агуэронинг ўрнини эгаллайди.

Аввалроқ, "қизил иблислар" раҳбрияти ва Эдинсон амалдаги шартномани бекор қилмоқчилиги тахмин қилинаётганди. Боиси, футболчи асосий таркибда майдонга туширилмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар