"Барселона" Нидерландия терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди

"Севилья"нинг нидерландиялик ҳужумчиси Люк де Йонг янги мавсумни "Барселона"да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, каталонияликлар 31 ёшли футболчини Ла Лигада трансфер ойнаси ёпилиши арафасида ўз таркибиги қўшиб олишган. Айтиш керакки, "Барселона" де Йонгни текинга қўлга киритди, бироқ “кўк-анор ранглилар” унинг маошини тўлиқ тўлаб беришади.

Люк де Йонг "Севилья" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида андалусияликлар сафида жами 94 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

У бундан аввал "Де Графсхап", "Твенте", "Боруссия М", "Ньюкасл" ва ПСВ клубларида ўйнаган. Нидерландия терма жамоасида эса 38 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!