"Барселона" ўз майдонида шармандали тарзда мағлуб бўлди

Европа Чемпионлар лигаси 1-турининг марказий ўйинида "Барселона" ўз майдонида "Бавария"га йирик 0-3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Ўйиннинг 33-дақиқасида Мюллер ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Левандовски жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ўйин якунига яқин яна унинг ўзи гол уриб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади. "Барселона" - "Бавария" 0-3. 

  • 90+2'

    Баҳс ўз якунига етди. "Барселона" "Камп Ноу"да Мюнхен клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 86'

    ГОООООООЛ! Лева ҳисобни йирик 0-3 ҳолатига келтириб қўймоқда. 

  • 83'

    Забитцер ўткир бурчак остидан кучли зарба йўллади, аммо тўп ташқа томондан дарвоза тўрига тегди. 

  • 81'

    Гави сариқ карточка билан огоҳлантирилмоқда. 

  • 79'

    Коутиньо "Барса"нинг ўйинига ранг-баранглик қўша олди. 

  • 78'

    Упамеканога сариқ карточка кўрсатилди. У Мемфисни майдон марказида йиқитди. 

  • 77'

    Коутиньо яна бир бор узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди, аммо ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 73'

    Жорди Альба майдонни тарк этди. Бальде унинг ўрнини эгаллади. 

  • 70'

    Альба жароҳат олган кўринади. 

  • 67'

    Коутиньо майдонга тушиши билан узоқ масофадан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

  • 65'

    Коутиньо ва Мингеса майдонга тушди. Люк Де Йонг ва Эрик Гарсия майдонни тарк этди. 

  • 62'

    "Барселона" сафида Демир ва Гави майдонга тушди. Роберто ва Бускетс майдонни тарк этди. 

  • 56'

    ГООООООООООЛ! Мусиала олисдан зарба йўллади ва тўп дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпни Лева бўш дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 45'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча "Барселона" ўз майдонида "Бавария"га имкониятни бой бермоқда. 

  • 44'

    Мусиала қанотда ўта фаол ҳаракат қилмоқда 

  • 40'

    Жерард Пикега нисбатан ҳимояда босим бўлди, аммо у вазиятдан чиқиб кета олди. 

  • 36'

    "Барселона" гол ўтказиб юборганидан сўнг ҳам олдинга ўтмаяпти. 

  • 33'

    ГООООООЛ! Мюллер узоқ масофадан зарба йўллади, Эрикка теккан тўп дарвозага кириб кетди. 

  • 31'

    "Бавария" "Барселона" жарима майдонида эркин паслашаётган эди, аммо Лева  офсайдда қолиб кетди. 

  • 28'

    Мусиала "Барселона" жарима майдончаси ичида ҳафли вазият яратди, Пике эса ўз ўрнида. 

  • 25'

    Бускетсга нисбатан Горецка ўйин қоидасини бузди. 

  • 23'

    "Бавария" охирги 5 дақиқада устунликни ўз қўлига олди. 

  • 20'

    Левандовски жарима майдончаси ичида тўпни тўхтата олмай қолди. Иккинчи темп билан ҳужум давот этди, аммо самарасиз . 

  • 17'

    Альбанинг Де Йонгга берган пасига нидерландиялик улгура олмади. 

  • 15'

    Альбанинг қанотдан узатмасидан сўнг Роберто ўта ноаниқ зарба йўллади. 

  • 14'

    Горецка жарима майдончаси яқинидан зарба йўллади, аммо кучсиз. 

  • 13'

    Мусиала "Барса" жарима майдончасини ёриб кираётган эди, аммо уни тўхтатишди. 

  • 11'

    "Бавария" футболчилари майдон бўйлаб фаол прессинг қилмоқда.

  • 10'

    Роберт Левандовски бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда Араухо уни зарарсизлантирди. 

  • 8'

    "Бавария" жарима тепиш имкониятига эга бўлди. Саненинг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегди. 

  • 6'

    Альба қанотдан узун жарима майдончаси ичига пас амалга оширди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 5'

    Киммих  Де Йонгга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 4'

    Ҳозирча "Барселона" майдонда кичик устунликка эга. 

  • 3'

    Майдон марказида "Барселона" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 1'

    Серхи Роберто қанотдан фаол равишда олдинга ўтди, аммо тўпни тўхтата олмади. 

  • 0'

    Узоқ кутилган ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келди. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг барчамиз кутган учрашувга старт берилади. Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!