Миланнинг “Интер” клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марсело Брозович фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Руди Галетти твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли футболчини “Барселона” ўз сафида кўрмоқчи. “Кўк-анор ранглилар” Брозовични босниялик ярим ҳимоячи Миралем Пьяничга ўринбосар сифатида қарамоқда. Боиси Пьянич ёзда “Ювентус”га қайтиши мумкин.

Марселонинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Брозович якунланган мавсум Италия А Сериясида жами 33 ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 2 гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар