“Барселона” қимматбаҳо юлдузига янги жамоа топди

“Барселона”га керак бўлмай қолган Филиппе Коутиньо ёзги трансферлар вақтида сотиб юборилади. Каталонияликлар анчадан бери бразилиялик юлдузга янги иш жойи қидираётган эди. Бироқ, бу футболчининг маоши катталиги боис, ҳар қандай жамоа ҳам уни ўз таркибига чорлашга жазм қила олмайди.

Ниҳоят, Европанинг энг бой клубларидан  ҳисобланган ПСЖ бразилиялик плеймейкерга ўз сафиан жой бермоқчи.  

Рональд Куман келаси мавсумда 29 ёшли футболчига имкон бермаслигини айтган, клуб раҳбарияти шундан сўнг, уни 50 миллион еврога сотиб юборишга қарор қилди.

Каталонияликлар 2018 йилда "Ливерпуль"дан 135 миллион еврога сотиб олинган футболчини 50 миллионга қўйиб юборишга тайёр бўлса-да, парижликлар нархни янада пасайтирмоқчи.

Коутиньо Каталонияга келганидан бери жами 90 та ўйинда қатнаши, 23 та гол урди ва 14 та голли пас берди. Унинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар