"Барселона" қишки трансфер вақтида янги ҳужумчи харид қилмоқчи дея ёзмоқда, "Marca" нашри.
 
Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар ҳужум чизиғини кучайтириш учун 3 нафар форвард номзодини кўриб чиқмоқда. "Барса" Рахим Стерлинг, Тимо Вернер ёки Эдинсон Кавани билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради. 
 
Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди. Футболчи юрагидаги муаммолар сабабли фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!