"Барселона" шу йили ёзда Неймарни ортга қайтармоқчи бўлган. Каталонияликлар бразилиялик учун трансфер нархи ҳам белгилаган

"Барселона" клуби шу йили ёзда Неймарни қайтаришга ҳаракат қилиб кўрди. Бу ҳақда Le10sport нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар бразилиялик учун ПСЖга 80 миллион евро таклиф қилишган. Лекин парижликлар раҳбарияти унинг трансферига розилик бермаган.

Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида битта ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўз юлдузи Лионель Месси билан шартномани узайтира олмади. Натижада Месси ҳам Парижга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!