"Барселона" собиқ юлдузини ортга қайтармоқчи

"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Луис Суарес тез орада бошқа клубга ўтиши мумкин.

Хабарларга кўра, уругвайлик футболчи мавсум сўнгида жамоани тарк этади. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси июнь ойида якунига етади.

Журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, "Барселона" собиқ ҳужумчиси атрофидаги вазиятни ўрганмоқда. Суарес ўзи учун қадрдон клубга қайтишга қарши эмас. Унга МЛСнинг "Интер Майами" жамоаси ҳам даъвогар.

Аввалроқ, "матрасчилар" сафини Киран Триппьер тарк этганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!