Жанлуижи Доннарумма январь ойида ПСЖ клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Larazones.es" нашри хабар тарқатмоқда. 

Маълум бўлишича, италиялик дарвозабонни "Барселона" қишда мавсум охирига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда. 

Ўз навбатида, 22 ёшли посбон ҳам "кўк-анорранглилар" сафида ўйнашга қарши эмас. Бу мавсум у парижликлар сафида 5 та ўйинда иштирок этди. 

Трансфермаркт портали айни вақтда Доннаруммани 65 миллион еврога баҳоламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар