"Барселона" яна бир футболчисини сотди

“Барселона” ҳимоячи Серхио Акьемени “Альмерия” клубига сотиб юборди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Ушбу трансфер нархи 3,5 миллион еврони ташкил этган. Бундан ташқари, каталонияликлар 23 ёшли футболчининг келажакдаги трансферидан 10 фоизига эгалик қилади.

Серхио Акьемени ўтган мавсумни айнан “Альмерия” сафида ижарада ўтказган эди. У Сегундада 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

“Альмерия” клуби ўтган мавсум Сегундада 4-ўринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!