“Барселона” янги юлдузни кўзлади

“Барселона” ёзги трансферлар вақтиа “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилаётган аргентиналик ярим ҳимоячи Жованни Ло Чельсони Каталонияга олиб келмоқчи.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар молиявий қийинчиликларга қарамасдан, ушбу футболчини сотиб олади. Аслида Рональд Куман ҳамюрти Жоржиньо Вейналдумни олмоқчи эди. Лекин нидерландиялик футболчи ПСЖ таклифини қабул қилди. Шу боис, нидерландиялик мураббий майдон марказини кучайтиришга қодир бўлган Жованнини нима қилиб бўлса ҳам жамоага олиб келмоқчи.

Жованни Ло Чельсо ўтган мавсумда “Тоттенхэм” таркибида 28 та учрашув ўтказиб, бешта гол уришга муваффақ бўлди. Унинг трансфери 27 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар