“Барселона”: Январда биринчи шу ҳужумчини оламиз!

“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Каванини қишки трансферлар вақтида асосий нишон сифатида белгилади.

Маълумотларга қараганда, ҳужум чизиғини янада кучайтиришни истаётган Рональд Куман бу позицияга айнан уругвайлик тўпурарни олиб келишни сўрамоқда.

Каванининг бугунги кундаги трансфер суммаси олти миллион еврони ташкил этаётгани ҳам каталонияликларга маъқул келмоқда. Манчестерга Криштиану Роналду қайтганидан кейин Эдинсон Кавани ўзи истаганчалик ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Шу боис, ҳужумчининг ўзи ҳам жамоасини янгилашга қарши эмас.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)