"Барселона" зўр футболчини сотиб олишга улгурмай қолди

Хориж нашрлари "Барселона" клуби ва "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ўртасидаги музокараларни очиқлади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, томонлар ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида 5 йиллик шартнома борасида ўзаро келишувга эришган.

Испаниялик иқтидор эгаси камроқ маош эвазига бўлса ҳам “Барса”га ўтишга розилик билдирган, аммо клублар трансфер ойнаси ёпилгунича келишувга эриша олмаган.

Бундан аввалроқ "Барселона" Ольмо эвазига немис клубига 58 миллион евро ва яна қўшимча бонуслар таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо "РБ Лейпциг" каталонияликлардан 75 миллион евро талаб қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!