"Барселона"да жиддий муаммо пайдо бўлди. Клуб раҳбариятининг боши қотди

"Барселона" қишки трансфер ойнасида таркибдаги бирор бир футболчи билан хайрлашмаса, у ҳолда ҳеч кимни рўйхатдан ўтказа олмайди.

“Биз Хавини рўйхатдан ўтказишимиз мумкин. Бироқ қишда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга эмасмиз. Лекин биз бу  борада иш олиб боряпмиз. Январгача нима қилиш мумкинлигини ўйлаб кўрамиз”, - деди каталонияликлар директори Матеу Алемани.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барса” давралар оралиғида янги футболчилар сотиб олиш учун бор йўғи 10 млн евро ажратиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Каталонияликлар айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 17 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!