Батшуайига Ла Лига клуби харидор бўлмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби форварди Миши Батшуайи фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра Бельгия терма жамоаси аъзосига “Севилья” клуби жиддий қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Батшуайи якунланган мавсумнинг иккинчи ярмини Дортмунднинг “Боруссия” клубида ижара асосида ўтказган эди. Бироқ, якунда немис гранди уни сотиб олишни истамади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!