"Бавария" ЕЧЛда рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор, “Бавария” УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида ўз майдонида “Динамо” Киевни қабул қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни мюнхенликлар етакчиси Роберт Левандовски дублга эришди.

33 ёшли польшалик футболчи ушбу ўйиндан сўнг ўзига хос ютуққа эришди, деб хабар бермоқда OptaJose.

Юқоридаги манбага кўра, Левандовски УЕФА Чемпионлар лигасида кетма-кет 18 учрашувда ғалаба қозонган тарихдаги биринчи футболчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, икки тур натижасига кўра мюнхенликлар олти очко тўплаб, гуруҳда пешқадамлик қилишмоқда. "Бавария" Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинини "Бенфика"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!