"Бавария" етакчиси янги мавсумни "Ливерпуль"да бошлаши мумкин

"Ливерпуль" клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Кингсли Команни ўз таркибида кўрмоқчи. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, мерсисайдликлар вакиллари аллақачон франциялик футболчининг агенти билан оғзаки музокараларни бошлаган. Аммо Команни сотиб олиш унчалик осон бўлмаслиги аниқ. Чунки "Бавария" унинг трансферини 80-90 миллион еврога баҳоламоқда. Бундан ташқари Команни жамоанинг янги бош мураббийи Юлиан Нагельсманн таркибда сақлаб қолишни хоҳламоқда.

25 ёшли Коман ўтган мавсум "Бавария" сафида 39 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 15 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!