"Бавария" ярим ҳимоячиси Кингсли Коман мюнхэнликлар сафини тарк этиши мумкин. Футболчи фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттирмоқчи. Бу ҳақда "Le10sport" ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, Мюнхэн клуби Команга янги шартнома таклиф қилмоқда, бироқ футболчи буни рад этди. Аввалроқ, Кингсли хизматига "Челси" қизиқиш билдираётгани тўғрисида маълумотлар тарқалганди. 

Жорий мавсум француз 2та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлар амалга ошира олгани йўқ. Унинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар