"Бавария" ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттириши мумкин.

"Calciomercato" нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи "Тоттенхэм"га ўтишга яқин турибди. 27 ёшли Толиссо "Бавария" билан амалдаги шартномасини узайтирмасликни истамоқда ва клубдан уни тезроқ сотиб юборишини сўраяпти.

Мюнхенликлар ва футболчи ўртасидаги битим келаси йилнинг ёзида якунига етади. Шу туфайли, жамоа қишки трансфер ойнасида 20 миллион евро тўлаган клубга уни қўйиб юбориши эҳтимоли катта. Корентен "қизиллар" сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози.

Аввалроқ, унга "Интер"дан ҳам қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Франциялик ярим ҳимоячи "Бавария"га 2017 йилда "Лион"дан кўчиб ўтган. Бу вақт оралиғида у 102 ўйинда "қизиллар" шарафини ҳимоя қилиб, 19 гол ва 13 ассист муаллифига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар