"Бавария" Команни қанчага сотишини маълум қилди

"Бавария" ёзги трансферлар даврида франциялик ҳужумчи Кингсли Команни сотишга тайёр, дея хабар бермоқда Bayern & Germany.

Манбага кўра, немис клуби 25 ёшли франциялик футболчининг трансферини 80-90 миллион еврога баҳоламоқда. Айтиш лозимки, Коман “Бавария”дан йилига 12 миллион евро маош талаб қилмоқда, аммо клуб унинг талабларини қондирмоқчи эмас.

Коман ўтган мавсум "Бавария" таркибида барча мусобақаларда жами 39 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 8 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Кингслининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!