"Бавария" мухлисларига зўр янгиликни етказди

"Бавария" ўз мухлисларини хурсанд қилди. Энди жамоанинг уй учрашувлари ўтказиладиган “Альянц Арена” ўз бағрига тўлиқ ҳажмда мухлисларни қабул қилиши мумкин. Бу қарор Вазирлар Маҳкамасининг душанба кунги йиғилишида қабул қилинди.

"Бавария" Бундеслиганинг навбатдаги уй учрашувини 23 октябрь куни "Хоффенхайм"га қарши ўтказади. Мюнхендаги стадион 75 минг томошабинни сиғдира олади. Ўйингоҳга фақат коронавирус билан касалланган, эмланган ёки қўлида янги (48 соатдан кўп бўлмаган) ПЦР тести бўлган одамлар кириши мумкин.

Маълумот учун, ортда қолган 7 турдан сўнг "Бавария" 16 очко билан Бундеслига мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!