"Бавария" ўз майдонида рақибни аяб ўтирмади

Бундеслига 9-туридан ўрин олган "Бавария" - "Хоффенхайм" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мюнхенликлар сафида Гнабри, Левандовски, Шупо-Мотинг ва Коман гол уришга муваффақ бўлди. 

Очколари сонини 22 тага етказиб олган Нагельсманн шогирдлари айни дамда Германия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. "Хоффенхайм"да ҳозирча 11 очко бор ва улар 10-ўринда бормоқда. 



Шунингдек, "Арминия" майдонига сафар қилган "Боруссия" Дортмунд ҳам 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!