“Бавария” қиммат футболчини чақиряпти

“Бавария” рақиб жамоалар таркибида Бундеслигада ўзини кўрсатаётган кучли футболчиларни ўз сафига қўшиб олиш билан ном чиқарган.

Айни пайтда мюнхенликлар нишонига “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку тушди. Бундеслига чемпиони 24 ёшли франциялик футболчи учун 50 миллион евро тўлашга розилик билдирмоқда ва бу трансферни ёзда амалга оширмоқчи.

Нкункунинг “Лейпциг” билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнигача имзоланган. Жорий мавсумда бу футболчи саккизта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига олтита гол ва учта голли пас ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!