"Бавария" қийинчилик билан ғалаба қозонди

Бундеслига 15-туридан ўрин олган "Бавария" - "Майнц" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, меҳмонлар футболчиси Онисиво ҳисобни очди. Баҳснинг иккинчи бўлимида Коман ва Мусиаланинг урган голлари ўйин тақдирини ҳал қилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Мюнхен клуби ҳисобидаги очколар сонини 37 тага етказиб олди. Айни дамда улар Германия чемпионатида яққол пешқадам ҳисобланади. 21 очкоси бор "Майнц" эса 8-поғонадан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
11/12/2021 21:38
Gooooo