"Бавария" қизиқаётган ҳужумчи учун "Наполи" катта пул талаб қилмоқда

"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "paolobargiggia.it" нашри хабар бермоқда. 

Журналист Паоло Баржижианинг маълум қилишича, 22 ёшли футболчининг трансферига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. 

Мюнхенликлар жамоани тарк этиши кутилаётган Роберт Левандовскига ўринбосар қидирмоқда. "Наполи" ўз футболчиси учун 100 миллион еврога яқин сумма талаб қилмоқда. 

Маълумот учун, 22 ёшли футболчи ушбу мавсум неаполликлар сафида 10 ўйинда иштирок этиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!