"Бавария" Толиссони сотмоқчи, аммо...

"Бавария" клуби раҳбарияти жамоанинг франциялик ярим ҳимоячиси Корентен Толиссони жорий ёзги трансферлар даврида сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда Bayern & Germany хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, мюнхенликлар 26 ёшли футболчининг трансферига 20 миллион евро нарх қўймоқда. Унга "Наполи" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Бироқ А Серия клублари Толиссо учун белгиланган нархни қиммат деб ҳисоблаши мумкин.

Ушбу трансфернинг ҳозир амалга оширишнинг яна бир сабаби, агар "Бавария" Толиссони бу ёз сотмаса, яна бир йилдан сўнг у эркин агент сифатида жамоани текинга тарк этади.

Корентен Толиссо ўтган мавсум Бундеслигада жами 16 та ўйин ўтказди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!