"Бавария" Бундеслигада клубларида порлаётган юлдузларни ўз сафига қўшиб олишда давом этади.

Мюнхенликлар бу сафар "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холандга кўз тикмоқда. Бу ҳақда "Sport Bild" нашар хабар берди. Маълум бўлишича, жамоа раҳбарияти норвегиялик футболчи трансфери бўйича унинг агенти Мино Райолага алоқага чиққан.

Клуб ўз ҳужумчиси Роберт Левандовски билан шартнома имзоланиши Холандни олиб келиш йўлида катта тўсиқ эканлигини билиб турибди. Шу боис, польшалик юлдуз билан битимни узайтиришга шошилмаяпти.

Эрлинг Холанд жорий мавсум "асаларилар" сафида 17 ўйинда 19 гол ва 6 ассист муаллифига айланди. Левандовски эса, 26 учрашувда майдонга тушиб, 31 бор рақиблари дарвозасини ишғол этди. Унинг ҳисобида 3 ассист ҳам мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×