"Бавария" йилни муваффақиятли якунлади

Бундеслига 17-туридан ўрин олган "Бавария" - "Вольфсбург" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Мюнхен клуби сафида Мюллер, Упамекано, Сане ва Левандовски гол уришга муваффақ бўлди.

Айни дамда Нагельсманн шогирдлари 43 очко билан Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 20 очкоси бор "Вольфсбург" 12-поғонани банд этган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!