“Бавария”: Юлдуз керакми, олинглар!

“Бавария” раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Кингсли Коман талаб қилган маошни тўлашдан бош тортди ва франциялик футболчини сотиб юбориш ҳаракатларини бошлаб юборди.

Франциялик футболчи янги битим имзолаш учун мюнхенликлардан йилига 12 миллион евро миқдорида маош сўраган эди. Аввалроқ, “Бавария” раҳбарияти катта маош талаб қилган универсал ҳимоячи Давид Алабани ҳам таркибда олиб қолмаганди.

“Бавария” Команнинг амалдаги шартномаси борлигини инобатга олиб, 25 ёшли футболчига 80-90 миллион евро атрофида нарх қўймоқда.

Айни пайтда Коман хизматларига “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Лиерпуль” ва ПСЖ каби гранд клублар эҳтиёж сезмоқда.

Коман якунланган мавсумда Бундеслигада 29 та учрашувда майдонга тушиб,  бешта гол урди ва ўнта голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар