“Бавария”га “Барса”нинг энг кичик юлдузи керак

Ўтган мавсумда “Барселона”да ёрқин ўйин кўрсатган Педри “Бавария” эътиборига тушди.

Бундеслига чемпиони каталонияликлардан 18 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи.

Аслида мюнхенликлар 2020 йили Чемпионлар лигасида “Барселона”ни 8:2 ҳисобида мағлубиятга учратганидан кейин Педри трансфери учун 45 миллион евро таклиф қилганди. Ўшанда мағлубият алами туфайли “Барселона” дарров рад жавобини берган.

Энди “Бавария” вундеркинд учун 60 миллион евро бермоқчи. Педрининг шартномаси бир йилдан сўнг якунланишини инобатга олсак, бу жуда катта сумма ҳисобланади.

Бироқ, “Барселона” шартномани бир томонлама икки йилга узайтириш ҳуқуқидан фойдаланиб, ўйинчини ушлаб қолиши мумкин.

Педри “Лас-Пальмас” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Икки йил олдин 15 ёшли футболчи учун каталонияликлар 20 миллион евро тўлаган. Шу пайтга қадар, Педри “Барса” таркибида жами 52 та учрашув ўтказиб, тўртта тўп киритди ва олтита голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!