Бельгия сафарда Эстония дарвозасига 5 та гол урди. Лукакудан дубль (видео)

Европа минтақасида ЖЧ-2022 саралаш баҳслари давом этмоқда. “E” гуруҳининг 4-турида Бельгия сафарда Эстония меҳмони бўлди.

Голларга бой кечган ўйин 2:5 ҳисобида бельгияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни меҳмонлар сафида Ханс Ванакен (22'), Ромелу Лукаку (29', 52'), Аксель Витсель (65') ва Тома Фоке (76') гол муаллифи бўлган бўлса, майдон эгаларининг икки голини Маттиас Кяйт (2') ва Эрик Сорга (83') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!