Бельгия терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқариладими?

Бельгия қироллик футбол ассоциацияси раҳбари Питер Боссарт “Евро-2020”даги муваффақиятсизликка қарамай, миллий терма жамоа бош мураббийи Роберто Мартинесни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.

"Эртага биз кузги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз. Роберто Мартинес биз билан. Расмий баёнот бўлмайди, аммо мураббийлар штабини ўзгартиришга асос йўқ.

Мартинеснинг истеъфога чиқишини мен ҳам хоҳламайман. Бу борада алоҳида баҳо бўлмайди, чунки бизнинг уюшма, ҳар қандай яхши ишлайдиган жамоа сингари, доимий баҳолаш маданиятига эга ", - деди Боссарт.

Мартинес бошқарувидаги Бельгия терма жамоаси Европа чемпионатининг чорак финалида Италияга имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар