Бельгия УЕФА Миллатлар лигасининг финал турнири учун таркибни эълон қилди

Бельгия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигасининг финал турнири учун ўз таркибини эълон қилди.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Кун Кастельс, Симон Миньоле, Матц Зельс.

Ҳимоячилар: Тоби Алдервейрелд, Дедрик Боята, Джейсон Денайер, Ян Вертонген, Тимоти Кастань, Тома Менье.

Ярим ҳимоячилар: Янник Феррейра Карраско, Торган Азар, Алексис Салемакерс, Кевин де Брюйне, Леандер Дендонкер, Юри Тилеманс, Ханс Ванакен, Аксель Витцель, Шарль де Кетеларе, Доди Лукебакио.

Ҳужумчилар: Эден Азар, Леандро Троссард, Миши Батшуайи, Ромелу Лукаку.

УЕФА Миллатлар лигасининг финал турнирида Бельгия термасидан ташқари Франция, Испания ва Италия ҳам иштирок этади. Мусобақанинг ярим финалида Бельгия Франция билан, Италия эса Испания билан ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)