Белград-2021. Абдумалик Халаков жанг ўтказмасдан финалга йўл олди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада чорак финаллар якунланди. Энди навбат ярим финалларга.  

-60 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халаков ЖЧ ярим финалида эронлик Даниял Шахбахшга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, эронлик боксчининг жароҳати жиддий эканлиги сабабли у рингга чиқмайди ва шу тариқа, Абдумалик автоматик равишда финалга йўл олди!

Унинг рақиби франциялик Софиане Оумиа ҳамда Доминикан Республикаси шарафини ҳимоя қилаётган Алекс де ла Круз қарама-қаршилиги ғолибига қарши рингга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар