22 октябрь куни юртимизга дунёнинг машхур клубларидан бири ҳисобланган Португалиянинг «Бенфика» клубидан икки нафар вакил Давиде Гомес ва Уго Рибейролар ташриф буюришмоқда.

Сафардан мақсад, «Андижон» клуби билан танишиш ва ўзаро ҳамкорлик битимини имзолаш кўзда тутилган. Ўхшашлик томонларидан бири, иккала жамоанинг рамзи сифатида бургут ифода этилган. Ўзаро тажриба алмашилиб, турли лоиҳалар устида биргаликда иш олиб бориш эҳтимоли катта. Португалиялик футбол мутасаддилари 22 октябрь куни эрталаб соат 7:30 да Тошкент аэропортида кутиб олинади ва куннинг иккинчи ярмида Андижон шаҳрига етиб келишади. 

«Андижон» матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)