Бензема Ла Лигада энг зўри бўлди

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Испания Ла Лигасининг ўтган сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди.

33 ёшли франциялик футболчи ўтган ой Ла Лигада 4 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Карим Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 10  та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда 10 та гол урди ва жамоасининг 7 та голига ассистентлик қилди.

“Реал” 8 турдан сўнг, 17 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!