Бензема

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритиш истаги ҳақида фикр билдирди. 

- Сиз ўзингизни "Олтин тўп"га ҳақиқий даъвогар, деб биласизми?

- Болалигимдан "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим. Бу кўп футболчининг орзуси. Футбол - жамовий ўйин. Шундай бўлсада, ҳар бир ўйинчи "Олтин тўп" учун интилиши табиий ҳол. 

Албатта, мен бу совринни қўлга киритиш учун бор кучимни сарфлайман. Умид қиламанки, қачондир болалик орзумни амалга ошираман", - деди Карим.  

Маълумот ўрнида, Бензема бу мавсум умумий 14 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)