Бензема шахсий рекордини ўрнатди

Испания Ла Лигаси 17-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Атлетико"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ҳисоб 16-дақиқада "қироллик клуби" ҳужумчиси Карим Бензема томонидан очилди. Франциялик футболчи Винисиус Жуниорнинг узатмасидан сўнг кучли зарбаси билан Облак дарвозасини ишғол этди.

Бу Бенземанинг "қаймоқранглилар" либосидаги 2021 йилдаги 36-голи сифатида тарихга кирди. Каримнинг бу борадаги шахсий рекорди 2019 йилда ўрнатилган. Ўша йили у 35 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган.

Умумий ҳисобда 33 ёшли футболчи жорий мавсум 45 та гол уришга улгурди. У мавсумнинг энг кучли 5 тўпурари рўйхатига киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!