Бензема юбилей голини урди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема ўзининг профессионал фаолиятида киритган голлари сонини 400 тага етказиб олди.

Франциялик футболчи кеча Ла Лиганинг 21-туридан ўрин олган "Атлетик"га (2:1) қарши ўйинда дубль қайд этди ва юбилей натижа қайд этди.

Бензема ўз голларининг 298 тасини "Реал" сафида, 66 тасини "Лион"да ва 36 тасини Франция терма жамоасида киритган.

Каримга 400 та  гол уриш учун 824 та ўйин керак бўлди. Бу эса ўртача 2,06 та ўйинда 1 та гол деганидир.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×