Бензема Зиданга етиб олди

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Европа чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган Швейцарияга қарши ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинда ҳам дубль қайд этди.

Карим ушбу дублдан сўнг, Франция терма жамоаси тарихидаги тўпурарлар рўйхатида афсонавий Зинедин Зиданга олди. Энди Бензема ҳисобида ҳам худди Зидан каби 31 та гол бор.

Бу борада рўйхатнинг энг юқори поғонасида Тьерри Анри бормоқда. У Франция терма жамоаси сафида 51 та гол урган.

Афсуски, Бенземанинг дубли ҳам якунда Францияга ғалаба келтирмади. Дидье Дешам шогирдлари пенальтилар сериясида имкониятни бой берди ва Европа чемпионатидаги юришини тўхтатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар