Бензема Зиданнинг рекордини янгилади

"Реал" Мадрид клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Европа чемпионати гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Португалияга қарши ўйинда дубль муаллифига айланди.

Шу тариқа Бензема Франция терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати ёки Европа чемпионатида дубль қайд этган энг ёши катта футболчига айланди.

Карим Португалияга қарши ўйинда 33 ёш 186 кунлик эди. Аввалги рекорд Зинедин Зиданга тегишли. У 31 ёш 356 кунлигида ушбу натижани қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2016 йилдан буён илк бор Франция терма жамоасига чақирилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар