Испания Ла Лигасининг 6-турида “Бетис” сафарда “Осасуна”га қарши баҳс олиб борди.

“Estadio El Sadar” ўйингоҳида кечган учрашув муросасиз ва голларга бой ўтди. Якунда эса 1:3 ҳисобида “Бетис” ғалаба қозонди. Шу куни меҳмонларга ғалаба келтирган голларни Кике Эрмосо (21'), Хуанми (81') ва Виллиан Жозе (90+3') киритган бўлса, мезбонларнинг ягона жавоб голига Кике (39') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)