Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар лигаси "H" ва "I" гуруҳ баҳслари пойтахтимизда ўтказилмоқда. Бугун "I" квартети иштирокчилари "Бейжин Гоань" мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди. Жамоа мураббийи Зора Янковичнинг ўйиндан олдинги фикрлари билан танишинг:

"Бу мусобақага катта мақсадлар билан келдик. Биз энг ёш жамоамиз. Таркибимизда аксарият футболчилар академиядан таркибда жалб этилган. Ўйлайманки, бу улар учун катта тажриба бўлади. Ушбу мини-турнирдан мақсадларимиз катта.

Ёш таркибга эга бўлганимиз билан ушбу турнирга етарли вақт давомида тайёрландик. Биринчидан, бу футболчилар учун олдинга қадам. Лекин нима бўлишидан қатъи назар, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Юртимизда 2 ҳафта давомида шундай мини-турнирда қатнашдик ва бу бизга ёрдам беради, деб ўйлайман. Бундан ташқари, 5 футболчимиз Осиё ёшлар жамоасида ҳам ўйнаб келди. Менимча, бу бизнинг адаптацияга ёрдам беради".

Жамоа футболчиси Шаовен Ланг 

"Ҳозиргина мураббий айтганидек, бизда ёшлардан ташкил топган жамоа билан бу ерга келдик. Бу мусобақа бизга тажриба ошириб олиш учун катта имконият. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ёш бўлишимизга қарамай майдонда Корея ва Япония жамоаларига қарши майдонга тушамиз. Биринчидан, бундай ҳолта биз учун катта чақирув ва масъулият. Нафақат, Яорея ва Япония клублари, балки филиппинлик рақибимиз ҳам кучли жамоа. Улар билан 1-турда ўйнаймиз. Ҳозир бор эътиборимиз Филиппин жамоасига қарши ўйинга қаратилган".

IMG_7452

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар