Биласизми, "Қўқон-1912" ўз майдонида АГМКга қарши ўйинларда дуранг ўйнамаган!

Coca Cola Суперлигаси 25-тур доирасидан ўрин олган  “Қўқон-1912”- АГМК баҳси эртага Қўқонда бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 15 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўрттасида Қўқонликлар ғалаба қозонишган. Тўққизта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбати 26-18 АГМК фойдасига. Ўзаро учрашувларда “Қўқон-1912” 14 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 29 очко мавжуд.

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:

26.10.2020 Қўқон-1912 – АГМК - 1:0

23.11.2019 Қўқон-1912 – АГМК - 1:3

03.10. 2018 Қўқон-1912 – АГМК - 1:2

18. 07. 2018 Қўқон-1912 – АГМК - 3:0

25.11.2017 Қўқон-1912 – АГМК - 1:2

Факт: Қўқонда ўтказилган учрашувларда бирор марта дуранг натижа қайд этилмаган.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!